Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

“Хўроз уриштириш ўйини”ни ташкил қилган ишқибозларининг фаолиятига чек қуйилди

Наманган вилояти. 2022 йилнинг 25 январь куни Наманган вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, 54 ёшли М.С. ўзининг Поп тумани Мингак кўчасида жойлашган дала ер майдонини 41 ёшли М.У. билан биргаликда қиморхона ташкил қилиш мақсадида уни атрофини полиэтилен пакет билан ўраб, махсус тайёрланган жой қилиб, унда фуқароларни қонунга хилоф равишда қимор ва таваккалчиликка асосланган “хўроз уриштириш ўйини”ни ташкил этиб, ўйинда иштирок этиш ва томоша қилиш учун келган шахслардан 25.000 сўм пуллар олиб, қиморхона ташкил этиб келаётганлиги аниқланган. Тезкор тадбир давомида тадбир иштирокчилари томонидан ҳодиса жойи кўздан кечирилиб, унда 8 дона дакан хўроз, 176 дона кириш чипталари ва 3.000.000 сўм пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Поп туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан М.С. ҳамда М.Ул,ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-модда 1-қисми (Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, уларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.

Ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech