Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ичиб юборилганми ёки сотиб юборилганми, тергов ойдинлик киритади

Андижон вилояти. Жорий йилнинг 09 февраль куни соат 01:00 ларда номаълум шахс Андижон тумани Куйганёр Дехқон бозорида жойлашган 24 ёшли О.А.нинг савдо дўконига ғайриқонуний равишда кириб, савдо дўконида сақланаётган қиймати 1.200.000 сўмлик бўлган 0.5 л ҳажмдаги 240 дона “Pepsi” ичимликларини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса бўлган жойидан яширинган.

Бундан ташқари, 11 март куни соат 03:30 ларда номаълум шахс яна айнан О.А.нинг савдо дўконига ғайриқонуний равишда кириб, савдо дўконида сақланаётган қиймати 1.200.000 сўмлик бўлган 1.5 л ҳажмдаги жами 120 дона “Pepsi” ичимликларини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса бўлган жойидан номаълум томонга яширинган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни Андижон вилоятида яшовчи икки синфдош 25 ёшли М.Д. ва М.М. ўзаро олдиндан жиноий тил бириктириб содир этканликлари аниқланиб, улардан ашёвий далил тариқасида 120 дона 1.5 л ҳажмли “Pepsi” ичимлиги ва 1.300.000 сўм пуллар расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан М.Д. ва М.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech