Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

ИИО ходимларидан қочишни мақсад қилган шахс ЙТҲ учради

Қорақалпоғистон Республикаси. 2023 йил 21 февраль куни соат 07:40 ларда Нукус шаҳри 27-кичик туманида яшовчи 43 ёшли Ж.Р., ички ишлар органларининг “102” қисқа рақамига мурожаат қилиб, шу куни унинг уйи олдида номаълум шахс унга тегишли бўлган «НИВА» русумли автомашинасини очиқ ҳолда ва калити ўт олдиргичда қолдирилганлигидан фойдаланиб, олиб қочганлигини маълум қилиб, ушбу номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришни ва автомашинасини топишда амалий ёрдам беришни сўраган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлар натижасида, ушбу автомашинани номаълум шахс шаҳар ҳудудида бошқариб келаётган вақтида аниқланган ва ички ишлар ходимлари томонидан транспорт воситасини тўхтатишни талаб қилишларига қарамай, уларнинг қонуний талабларини бажаришдан бўйин товлаган ҳолда ИИО ходимларидан қочишга ҳаракат қилган вақтида, автомашинани бошқарувини йўқотиб, темир дарвозага бориб урилган ва у ИИО ходимлари томонидан ушланган.

Қонунбузарнинг шахсига аниқлик киритилганида, у Қўнғирот туманида яшовчи 26 ёшли И.Н. эканлиги ва ушбу жиноятни маст ҳолатда содир қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Нукус шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан И.Н. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 267-моддаси 1-қисми (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибида ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech