Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Икки вояга етмаган шахс Янги йилга ўзлари учун жиноят иши совға қилишди

Наманган. 2020 йилнинг 30 декабрь куни соат 15:00 ларда 17 ёшли Иброхимжон Т. ўзининг жиноий шериги 16 ёшли Абдулазиз Ғ. билан ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш мақсадида Наманган шаҳрида жойлашган “Захириддин Муҳаммад Бобур” маданият ва истирохат боғида  бўла туриб, у ерда бўлган 17 ёшли Исмоилжон А., нинг олдига келишиб, ундан телефон аппаратини беришни талаб қилиб, Исмоилжон А.,ни юз қисмига қўли билан уриб, ёнида бўлган бир дона қора рангли “SAMSUNG-А21” русумли уяли телефон аппарати ҳамда 50.000 сўм миқдоридаги нақд пулларини очиқдан-очиқ талон-тарож қилишиб ҳодиса жойидан яширинишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ хузуридаги Тергов бўлими томонидан вояга етмаган Иброхимжон Т. ва Абдулазиз Ғ.ларга нисбатан  Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-модда 2-қисми “в” банди (талончилик)  билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов жараёнида, вояга етмаган Иброхимжон Т., дан жабрланувчи Исмоилжон А., га тегишли бир дона қора рангли “SAMSUNG-А21” русумли уяли телефон аппарати расмийлаштириб олиниб, жиноят ишида ашёвий далил деб эътироф этилган.

Жиноят ишида Иброхимжон Т. ва  Абдулазиз Ғ., лар гумон қилинувчи тариқасида  ишга жалб қилинганлар.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Муаллиф: Тергов департаменти катта терговчиси

капитан Э.А.Ахмадалиев

         Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти 

Text to speech