Қилмишини англаган ҳолда содир этганми ёки йўқ, буни тергов аниқлайди
Тошкент шаҳар. 2021 йилнинг 10 декабрь куни соат 13:00ларда 19 ёшли Т.Т., ўзганинг транспорт воситасини олиб қочиш мақсадида Бектемир тумани “Сомонбозор” кўчаси 1-тор 46б-уй олдида бўла туриб, ушбу ерда 38 ёшли К.Х.,га тегишли бўлган “Damas” русумли автомашинасини калитлари билан қаровсиз ҳолда қолдириб кетилганлигидан фойдаланиб, автомашинани номаълум томонга олиб қочиб кетган.
Олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида, олиб қочилган транспорт воситаси ва қонунбузар ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушбу кўчанинг ўзида аниқланиб ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан С.Т.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва С.Т. процессуал тартибда ушланган.
Жиноят иши бўйича олиб борилган дастлабки тергов давомида Т.С. руҳий асаб касалликлари диспансерида ҳисобида туриши аниқланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар моддий бойликларингизга бефарқ бўлманг, автомашинани қулфланганлигига ишонч ҳосил қилинг ва калитни ўт олдириш жойида қолдирманг. Огоҳлик – давр талаби.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти