Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Расмий муносабат: интернет тармоқларида “Сурхондарёда бир гуруҳ спорт мактаби тарбияланувчилари самосуд уюштириб, катта жанжал келтириб чиқарди” номи остида тарқалган видео юзасидан

Тергов жараёнида аниқланишича, 2020 йилнинг 03 ноябрь куни спорт мактаби директори 31 ёшли Бекзод Д. ва 25 ёшли Жахонгир А., лар орасида келиб чиққан жанжал натижасида, мактаб директорига тан жароҳати етказилган.

Эртаси куни соат 16:30 да Шўрчи туманида яшовчи 37 ёшли Шухрат Э., ўзининг мураббийи бўлган спорт мактаб директори Бекзод Д.,га етказилган тан жароҳати учун ўч олиш мақсадида, ўзининг танишлари 28 ёшли Абдувосит А., 26 ёшли Жасурбек А., 28 ёшли Баходир Д., 31 ёшли Жахонгир У., 25 ёшли Ойбек П., Азизбек Қ., 29 ёшли Азамат Ҳ., 29 ёшли Сундарбек Х.,лар билан биргаликда бир гуруҳга бирлашиб, жамиятда юриш–туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, жамоат жойи ҳисобланган, Шўрчи тумани, “Бобур” маҳалласида жойлашган ошхонада чой ичиб ўтирган, 25 ёшли Жахонгир А., ва унинг ўртоқлари 24 ёшли Хуршид А., ҳамда 26 ёшли Равшан Н.,ларнинг ёнига бориб, ўзлари билан олиб келган бита ҳамда қўлларига тушган стул ва бошқа жисмлар билан 25 ёшли Жахонгир А.,ни урган вақтида, унинг ёнида ўтирган 26 ёшли Равшан Н., ва 24 ёшли Хуршид А.,лар безорилик ҳаракатларининг олдини олиш чорасини кўриб, ажратмоқчи бўлганлиги сабабли уларни ҳам уриб дўппослаб, тан жароҳати етказган ҳолда безорилик жиноятини содир этишган.
Суд-тиббий экспертиза хулосасида, фуқаро Жахонгир А., ва Хуршид А.,ларга “енгил” тан жароҳати етказилганлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 05.11.2020 йилда Шўрчи туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро Шухрат Э., ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б,в” ва 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари давомида 28 ёшли Абдувосит А., 26 ёшли Жасурбек А., 28 ёшли Баходир Д., 31 ёшли Жахонгир У., 25 ёшли Ойбек П., Азизбек Қ., 29 ёшли Азамат Ҳ., 29 ёшли Сундарбек Х., ва 37 ёшли Шухрат Э.,ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан айблов эълон қилиниб, ҳар бирига нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда, тергов якунига кўра, юқоридаги ҳолатда иштирок этган ҳар бир шахснинг ҳаракатларига қонуний баҳо берилиши таъминланади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech