Юртимизда вақтинча истиқомат қилиб келувчи Корея Республикаси фуқароси одамларнинг ишончига кириб уларни алдашга уста экан
Тошкент шаҳри. 2020 йилнинг октябрь ойларида Корея Республикаси фуқароси 59 ёшли Ким Еон Сун Миробод тумани Афросиёб кўчасида жойлашган вақтинча яшаш хонадонида бўла туриб, 37 ёшли Санжар Х., нинг ишончига кириб уни Корея давлатига ишга юборишини ваъда қилиб, жами 57 000 АҚШ доллар пул маблағларини алдов йўли билан олиб, берган ваъдасини бажармаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ким Еон Сунга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларига киришилган.
Ҳозирда тергов давом этмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, мулкларингиз ва пулларингизни нотаниш ҳамда ҳалол инсон сифатида Сизга таниш бўлмаган инсонларга ўз хоҳишингиз билан берманг. Фирибгарларни тўрига тушмаслик ўз қўлингизда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти