Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Қишлоқ врачлик пунктида содир этилган безорилик

Наманган вилояти. 2021 йилнинг 23 март куни соат 11:00 ларда Чортоқ тумани Сарой МФЙ., ҳудудида жойлашган ҚВП биносига 33 ёшли Мурод Ю., ва 35 ёшли Шавкат Ю,лар келиб маъмуриятга ушбу бинони бўшатиб беришларини, улар замонавий клиника қурмоқчи эканликларини билдирганларида, у ерда даволанаётган 37 ёшли Файзулло Т., ва 31 ёшли Анвар М.,лар уларни турли сўзлар билан ҳақорат қилиб, танасининг дуч келган жойларига уриб жароҳат етказганлар.

Суд тиббий экспертиза хулосасида Мурод Ю., ҳамда Шавкат Ю.,ларда енгил турдаги тан жароҳатлари мавжудлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Файзулло Т., ва Анвар М.,ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинганлар.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.

 

    Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech