Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Қарз туфайли келиб чиққан жанжал пичоқбозлик билан тугади.

Самарқанд. 2019 йил 03 декабрь куни тахминан соат 12:30 ларда Самарқанд туман Конигил маҳалласи ҳудудида фуқаро 32 ёшли А.Х.  ва 33 ёшли Ф.Н.лар ўзаро қарз олди-берди масаласида жанжаллашиб, Ф.Н. муқаддам А.Х.дан олган 2.000.000 сўм миқдоридаги пулларни қайтариб бермаганлиги сабабли, А.Х. қўлидаги ошхона пичоғи билан Ф.Н.га тан жароҳати етказган, натижада Ф.Н. тан-жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган.  Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, фуқаро Ф.Н.га оғир тан жароҳатлари етказилганлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида А.Х.га нисбатан ушбу модда билан айблов эълон қилиниб, муносиб хулқ атворда бўлиш тўғрисида тилхат эҳтиёт чораси қўлланилган.  Ҳозирда жиноят иши бўйича айблов хулосаси тузилиб, судлов органига юборилган.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech