Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Қарзни сўраш жанжал билан якунланди

Сурхондарё. 2020 йилнинг 14 апрель куни соат 21:30 да Шеробод тумани “Оқтепа” маҳалласида яшовчи 36 ёшли Ш.Н. ўзининг таниши 51 ёшли Р.Й., нинг яшаш уйига 4.300.000 сўм қарзини сўраб борган вақтида ўзаро жанжаллашганликлари оқибатида Ш.Н. қўли билан Р.Й., нинг қорин соҳасига бир неча марта уриб оғир тан жароҳати етказган.

Натижада Р.Й. тан жароҳатлари билан туман тиббиёт муасассасига мурожаат қилган.

Ҳолат юзасидан Шеробод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Н.Ш., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

 

Text to speech