Қизингиз билан қамоқда бирга ўтирганман...
Қашқадарё вилояти. Жорий йилнинг 13 февраль куни Касби туманида яшовчи 59 ёшли Ж.О.(аёл) Қарши шаҳар ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилиб, унда Косон туманида яшовчи 36 ёшли Э.М. (аёл) у билан 2021 йил 18 декабрь куни Қарши шаҳридаги “Ватанпарвар” боғида учрашиб унга унинг қизини яхши танишини, у билан бирга қамоқда ўтирганлигини айтиб, ишончига кириб, қизининг банкдан олган кредитини тўлаб беришига ишонтириб, жами 1.900 АҚШ доллари миқдордаги пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, қизининг кредит тўловларини тўламасдан, ҳар хил баҳоналар билан алдаб келаётганлигини билдириб, ундан пулларини олишда ҳамда унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, мулкларингиз ва пулларингизни нотаниш ҳамда ҳалол инсон сифатида Сизга таниш бўлмаган инсонларнинг қўлларига ўзингизни хоҳишингиз билан берманг. Фирибгарларни тўрига тушмаслик ўзингизни қўлингизда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти