Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Янги “Lacetti” қисқа фурсатда

Сурхондарё вилояти. 2021 йилнинг 5 ноябрь куни Термиз шаҳида яшовчи 37 ёшли М.И. ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, ўзига олдиндан таниш бўлмаган Самарқанд вилоятида яшовчи 57 ёшли М.М. билан Термиз шаҳар С.Оллоёр кўчасида жойлашган хонадонда кўришиб, унинг ишончига кириб, унга қисқа фурсатда “Lacetti” автомашинасини олиб беришни ваъда қилиб, умумий қиймати 154.865.800 сўмга тенг бўлган, 14500 АҚШ доллари миқдордаги пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, М.М.га берган ваъдасини бажармасдан ушбу пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Термиз шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан М.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Бировга ишонч билдиришдан олдин чуқур ўйлаб кўринг. Фирибгарлик қурбонига айланиб қолишдан огоҳ бўлинг!

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech