Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Янги қурилаётган уйлардан газ ҳисоблаш ускуналари мунтазам ўғирланиши бартараф этилди

Тошкент шаҳар. 2023 йил 13 апрел куни 39 ёшли Қ.С. ариза билан мурожаат қилиб, унда ўзи раҳбарлик қилаётган МЧЖ томонидан қурилаётган Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида жойлашган қурилиш объектида жойлашган 16 қаватли кўп қаватли уйлардан номаълум шахслар томонидан ўғирлик бўлаётганлигини ва ҳозирги кунга қадар 22-чи ва 23-чи уйлардан ҳар бирининг баҳоси 1.091.400 сўмдан бўлган жами 10.914.000 сўмлик 10 дона “Osten” русумли газ ҳисоблаш ускуналари йўқолганлигини маълум қилиб, ушбу газ ҳисоблаш ускуналарини топишда ва номаълум шахсларга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлар натижасида, мазкур жиноятни 2022 йил декабрь ойидан 2023 йилнинг 12 апрел кунига қадар Янгиҳаёт тумани жойлашган қурилиш объектида жойлашган 23 ва 24-уйларининг 10, 15, 20, 25, 44, 45, 49 ва 50 хонадонларидан 32 ёшли Х.Д. ва 25 ёшли Ж.М. лар ғайриқонуний равишда кириб, ушбу хонадонларга ўрнатилган газ ҳисоблаш ускуналарини яширин равишда талон-тарож қилганликлари, сўнгра эса мазкур ускуналарни 32 ёшли А.С. ва 29 ёшли О.А.ларга 500-600 минг сўм пулларга сотишганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгҳиаёт тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 169-моддаси 2-қисми “в, г” бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши доирасида мазкур жиноятга бошқа алоқадор бўлган шахсларга нисбатан, ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech