Ярим тунда синглисини бегона автомашинадан тушганлигини кўрган ака ҳайдовчининг ҳаётига зомин бўлди
Хоразм вилояти. 2021 йил 15 февраль куни соат 03:30 ларда 30 ёшли Давлатёр Д., Шовот тумани Гулистон МФЙ ҳудудида синглиси “Damas” русумли автомашинадан тушиб қолганлигини кўриб, уларнинг ёнига бориб ҳайдовчи 36 ёшли Хурсандбек Қ., билан жанжаллашиб қолиб ёғоч бўлаги билан бош қисмига уриб тан жароҳати етказган. Натижада Хурсандбек Қ., олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шовот тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Давлатёр Д.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “Д” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти