Йўл тўсар босқинчилар суд олдида жавоб берадилар
Тошкент шаҳар. 2022 йил 20 март кунидан 21 март куни ўтар кечаси соат 00:40 ларда, номаълум шахслар Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Янгишаҳар ва Чинобод кўчалари кесишган чорраҳасидан ўтиб кетаётган 23 ёшли А.С.,ни тўхтатиб, унга тегишли бўлган баҳоси 350 АҚШ долларлик “Samsung S-10” русумли телефон аппаратини қўнғироқ қилиб олиш учун сўраб, сўнгра қўлларида бўлган пичоқни кўрсатиб, ўлдириш билан қўрқитиб, унинг ёнида бўлган 42 АҚШ долларлик “Novey А-70” русумли телефон аппарати ва 380.000 сўм пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга киритишиб, ҳодиса жойидан яширинишган.
Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни Тошкент шаҳрида яшовчи 27 ёшли О.М., 25 ёшли З.М. ҳамда Н.Ф.лар содир этганлиги аниқланиб, улар процессуал тартибда ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан юқоридаги шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 164-моддаси 2-қисми "а,б" бандлари (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда юқоридаги шахслар нима сабабдан босқинчилик жиноятига қўл урганликлари аниқланмоқда.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти