Йўлда дарахт чиқиб қолди...
Навоий вилояти. 2021 йил 14 декабрь куни 43 ёшли Р.Р. туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда жорий йилнинг 12 декабрь куни соат 20:00 ларда ўзига олдиндан таниш бўлган Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи 31 ёшли А.З. билан биргаликда ўзига тегишли “Jentra” русумли автомашинасида Қизилтепа тумани “Тўдакул” дам олиш масканига боришганлигини, у ерда биргаликда овқатланишганлиги, спиртли ичимлик ичиб, маст ҳолатда ухлаб қолганлигидан фойдаланган таниши А.З, унга тегишли бўлган “Jentra” русумли автомашинасини дам олиш масканидан олиб қочиб кетганлигини маълум қилиб, автомашинасини топишда ҳамда А.З.га нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида Р.Р.,га тегишли “Jentra” русумли автомашина Бухоро шаҳридаги “Бухоро транс Станд” МЧЖ жарима майдончасида носоз бўлган ҳолатда турганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан А.З.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, А.З. процессуал тартибда ушланган.
Дастлабки тергов жараёнида аниқланишича А.З. уйига кетиш учун Р.Р.,дан автомашина калитини сўрамасдан олиб, Вобкент тумани “Хар-хуш” маҳалласидан ўтган йўлда автомашинани бошқарувини йўқотиб, йўлнинг ўнг томонидаги дарахтга бориб урилганлиги, сўнгра қўрқиб кетганидан яширинганлигини маълум қилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти