Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Йўлкиранинг нархи 5,5 млн. сўмга айланди

Тошкент шаҳар. 2022 йил 13 апрель куни соат 20:10 да икки нафар номаълум шахслар ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш мақсадида, 26 ёшли Ю.А. ва 20 ёшли Б.И.ларни 1-сонли шаҳар шифохонаси олдидан Чилонзор туманида жойлашган кўз касалликлари шифохонасигача олиб бориш учун ўзларининг бошқарувидаги “Cobalt” русумли автомашинасига йўловчи сифатида ўтказиб, сўнгра йўлда номаълум шахслардан бири Ю.А.дан нархи 3.000.000 сўмлик “Honor 8X” русумли телефонини гўёки қўнғироқ қилиб олиш учун сўраб олиб, ушбу телефон унга ёқиб қолганлигини баён қилган ҳолда уни қайтариб бермасдан автомашинасининг бордачогига солиб, кейинчалик Б.И.дан ҳам нархи 2.500.000 сўмлик “Samsung A02” телефонини беришини талаб қилишиб, телефонларни қўлга киритишиб, Ю.А. ва Б.И.ларни йўл четида тушириб юборишиб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни Тошкент шаҳрида яшовчи 27 ёшли А.Н. ва 23 ёшли А.Х.лар содир этганликлари аниқланган.

Тергов давомида қонунбузарлардан талончилик йўли билан қўлга киритилган жабрланувчиларга тегишли телефон аппаратларнинг тақдири сўралганда, уларни ўзларига нотаниш бўлган фуқарога 400.000 сўм эвазига сотиб юборганликлари маълум қилишган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Муаллиф: Тергов департаменти катта терговчиси

майор Ф.К.Салохов

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech