Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Калит нусхаларини ясатиб олиб, ўғрилик қилган шахс қўлга тушди

Хоразм вилояти. Жорий йилнинг 1 март куни Ҳазорасп тумани Ғ.Ғулом кўчасида жойлашган савдо дўкони раҳбари 38 ёшли Ж.О. туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда шу куни 29 ёшли Қ.О. унинг савдо дўконига ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, эшикни калит танлаш йўли билан ғайриқонуний равишда очиб кириб, дўкон кассасида бўлган 10 млн. сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилиб, ушбу шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Олиб борилган тергов-тезкор ишлари натижасида, ушбу жиноятни содир этган 29 ёшли Қ.О. ушланиб, ундан 2 дона калит ҳамда 10 млн сўм пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Бундан ташқари, текширув ҳаракатлари давомида аниқланишича, Қ.О. ушбу савдо дўконда 2018 йилнинг ноябрь ойидан 2021 йилнинг март ойига қадар ишчи бўлиб ишлаганлиги, ўша вақтларда дўкон эшиги калитидан нусха ясаб олганлиги, кейинчалик эса 2021 йилнинг август ойидан 2022 йилнинг 1 март кунига қадар бўлган вақт оралиғида шахсий эҳтиёжлари учун пул зарур бўлганида, мазкур калит ёрдамида дўконга ғайриқонуний равишда кириб, дўкон кассасидан кам-камдан жами 470 млн. сўм миқдоридаги пулларини ўғирлаганлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ҳазорасп тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Қ.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 169-моддаси 4-қисми “а” банди (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech