Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Маккажўхори билан ўралган оғу

Самарқанд. 2020 йилнинг 15 август куни Пахтачи тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, 38 ёшли К.А., нинг яшаш хонадони ҳовлиси кўздан кечирилганда, томорқасида маккажўхори ўсимлиги орасига 19 туп “Каннабис” гиёҳвандлик ўсимлиги экиб етиштириб келаётганлиги ва ушбу  гиёҳвандлик ўсимликнинг қисмларини яшаш уйи оғилхонасида қуритиб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда холислар иштирокида расмийлаштирилиб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Пахтачи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми (тақиқланган экинларни етиштириш) билан жиноят иши қўзғатилган. К.А. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech