ИИБ ходимларининг тезкорлиги туфайли “киссавур” қўлга олинди
Тошкент шаҳри. 2021 йил 11 февраль куни соат 17:45 ларда 34 ёшли Фаррух А., ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-тарож қилиш мақсадида, Олмазор тумани Фаробий кўчасида жойлашган Беруний метро бекатида 39 ёшли Муқаддас А., нинг эгнидаги курткасининг чўнтагидан нархи 1.100.000 сўмлик “Redmi-7” русумли уяли алоқа воситасини киссавурлик йўли билан қўлга киритган.
Ушбу жиноятга бевосита гувоҳ бўлган ИИБ ходимларининг сезгирлиги натижасида Фаррух А., ўша вақтнинг ўзида қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Фаррух А., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “а” банди (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар жамоат жойларида моддий бойликларингизга бефарқ бўлманг, шубҳали шахсларни кўрганингизда ИИБ ходимларига хабар беринг!
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти