Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Келишилган хизмат ҳаққи эндиликда 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилишга ўзгартирилиши мумкин

Андижон вилояти. 2021 йилнинг 09 декабрь кунидан 10 декабрь кунига ўтар кечаси соат 24:00 ларда номаълум шахс Пахтаобод тумани Пошшомбоғи кўчасида яшовчи 49 ёшли В.Х., ни яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадон эгаси билан жанжаллашиб, жанжал жараёнида хўжалик пичоғи билан унинг қорин, орқа курак ва қўл соҳаларига уриб , ҳаёт учун хавфли бўлган “оғир” тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Натижада В.Х., олган тан жароҳатлари билан тиббиёт муассасасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 104-модда 2-қисми “Л” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган дастлабки тергов жараёнида, ушбу жиноятни 27 ёшли Т.З. содир этганлиги аниқланиб, жиноятнинг келиб чиқиши эса Т.З. жорий йилнинг сентябрь ойида жабрланувчи В.Х.,ни буюртмасига асосан, уни яшаш хонадонида таъмирлаш ишларини олиб бориб, хонадонни таъмирлаш ишларини яхши олиб бормаганлиги сабабли, В.Х. томонидан фуқаро Т.З.,га хизмат ҳаққи учун 250.000 сўмни бермаганлиги сабабли вужудга келганлиги аниқланган.

Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech