Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ўт олдириш жойида қолдирилган калит автомашинани олиб қочишга сабаб бўлди.

Тошкент вилояти. 2020 йил 12 январь куни тахминан соат 05:30 ларда номаълум шахс, Чирчиқ қурилиш техникаси заводининг автотураргоҳида 30 ёшли З.А. томонидан қаровсиз қолдирилган «Cobalt» русумли автомашинанинг сигнализацияси йўқлиги ва ўт олдириш жойида калит қолдирилганлигидан фойдаланиб, орқа ён ойнасини синдириб, автомашинани номаълум томонга олиб қочган.

Ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида олиб қочилган автомашина ойналари синдирилган ҳолатда Бўстонлиқ туманидаги Тантана кўчасидан топилган. Шунингдек, ушбу жиноятни Сирдарё вилоятида доимий рўйхатда турувчи вақтинчалик Чирчиқ шаҳрида яшаб келаётган 37 ёшли Э.Х. содир қилганлиги аниқланиб, процессуал тартибда гумон қилинувчи тариқасида ушланган.

Ҳозирда Э.Х.га нисбатан айблов эълон қилиш ва эҳтиёт чора танлаш чоралари кўрилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар моддий бойликларингизга бефарк бўлманг, автомашинани қулфланганлигига ишонч ҳосил қилинг ва калитни ўт олдириш жойида қолдирманг.


Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Text to speech