Спиртли ичимлик олиб бериш баҳонасида жанжал чиқди
Наманган. 2020 йилнинг 11 август куни соат 20:00 да Поп тумани “Ойбек” маҳалласи савдо шаҳобчаси ёнида маст ҳолатда бўлган 51 ёшли С.С.,га ушбу маҳаллада яшовчи таниши 25 ёшли А.С. спиртли ичимлик олиб беришини айтиб, ўзаро жанжаллашганликлари оқибатида, А.С. қўл ва оёқлари билан С.С.,ни уриб тан жароҳати етказган.
Суд тиббий экспертиза хулосасида С.С., ҳаёт учун хавфли бўлган "оғир" тан жароҳати олгани кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Поп туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан С.А., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан
жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти