Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

"Кўкнор" бошоқлари юртимиз меҳмонида аниқланди

Тошкент шаҳри. 2021 йилнинг 26 январь куни соат 10:30ларда, Бектемир туманида жойлашган «Бектемир» ЙПХ масканида ИИО ходимлари томонидан Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига қараб ҳаракатланиб келаётган 38 ёшли Дамад Ш.,нинг бошқарувида бўлган, кул рангли «Mersedes Benz» русумли автоулов тўхтатилиб, унда йўловчи сифатида келаётган Қозоғистон Республикаси фуқароси 36 ёшли Бахыт Б. ўзида шубҳа уйғотганлиги сабабли, холислар иштирокида кўздан кечирилганида, Бахыт Б.,нинг эгнидаги қора рангли эркаклар курткасининг олд ўнг чўнтагидан қоғозга ўралган, яшил рангли, 9 дона ўткир ҳидли ўсимлик бошоқлари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг хулосасига кўра, Бахыт Б.дан олинган 9 дона ўсимлик бошоқлари таркибида “опий” гуруҳига мансуб бўлган гиёҳванд алкалоидлар-морфин, кодеин, тебаин мавжуд булиб, «КЎКНОРИ БОШОҒИ» деб аталиши, КЎКНОРИ бошоғининг оғирлиги, 8,34 граммга тенглиги аниқланган.

Олиб борилган терговга қадар текширув жараёнида, ушбу гиёҳванд моддаси Бахыт Б. 2021 йилнинг 25 январь куни тахминан соат 07:00ларда Қозоғистон Республикаси ҳудудидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига “Ғишткўприк” чегара пости орқали, божхона назоратини четлаб олиб ўтиб ёнида сақлаб келганлиги аниқланган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани бўйича ИИО ФМБ Тергов бўлинмаси томонидан Бахыт Б.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 276-моддаси 1-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) ҳамда 246-моддаси 1-қисми (контрабанда) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департамент

Text to speech