Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Электр симлари ўғирлиги

Сирдарё. 2020 йил 2 январь кунидан 27 январь кунига қадар бўлган даврда номаълум шахслар Ховос тумани ҳудудида жойлашган хорижий корхонага тортилган умумий узунлиги 1.100 метр бўлган жами нархи 59.574.635 сўмлик электр симларини яширин равишда талон-торож қилиб, ўғирлаб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ховос тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б” банди (анча миқдорда содир этилган ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Янгиер шахрида яшовчи 21 ёшли Ш.Р. ва 20 ёшли А.А. лар содир этганлиги аниқланиб, улардан 200 метр узунликдаги симлар ҳамда бир дона темир аррача ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган. Р.Ш. ва А.А.лар гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech