Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Қурилаётган кўп қаватли уйда ўғрилик содир бўлди, жиноятчилар ушланди.

Жиззах вилояти. 2020 йилнинг 09 март кунидан 10 март кунига ўтар кечаси Мирзачўл туман ҳудудида қурилаётган 4 қаватли уйнинг баҳоси 5.300.000 сўмлик 4 дона газ қозони (котёл)ни номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари жараёнида, ушбу жиноятни 25 ёшли И.А., 27 ёшли Х.Р. ва Ж.Р., лар содир этганликлари аниқланган.  09 март тунги вақтда улар Мирзачўл туманига келишиб, туман ҳудудида жойлашган қурилаётган бинонинг иккита кириш эшикларига осилган қулфларни бузиб, ичкарига кириб, 4 дона газ қозони (котёл)ни узларнинг бошқарувида бўлган ва аввалдан давлат рақамларини ечиб олишган Nexia ва Lacetti русумли автомашиналарига юклаб олиб кетишиб, жами 22.000.000 сўм зарар етказиб, ушбу газ қозони (котёл)ни жами 9 млн сўмга сотиб, пулларни ўзаро бўлишиб олганлиги аниқланган. И.А.дан 300.000 сўм пуллар ашёвий далил тариқасида олинган.

Мазкур холат юзасидан Мирзачўл туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “в, г” бандлари (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб. И.А., Х.Р. ва Ж.Р. лар гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.  

Ўзбекситон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Text to speech