Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Нурободдаги дўкондан содир этилган ўғирлик жинояти фош қилинди

Самарқанд. 2020 йил 12 июнь куни соат 02:00 ларда номаълум шахс ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, фуқаро З.А.,га тегишли Нуробод тумани Мустақиллик кўчасида жойлашган савдо дўконига ғайриқонуний равишда кириб, мазкур дўкондан жами 111.000 сўмлик нарсалар ва темир сейф ичидан 8.000.000 сўм миқдордаги нақд пулларини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Ҳолат юзасидан Нуробод туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари жараёнида ушбу жиноятни вояга етмаган Н.Е., содир этганлиги аниқланиб, ундан ўғирлик вақтида қўлга киритган 3 дона дезодорантлар, 5 пачка сақичлар, 1.564.000 сўм миқдордаги нақд пуллар ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олинган. Н.Е., жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган.

Ҳозирда жиноят иши айблов хулосаси билан тегишли судловга юбориш масаласини ҳал қилиш учун туман прокуратурасига тақдим қилинган.

Ҳурматли фуқаролар, ҳушёр бўлишингизни, ўз уйингиз ва дўконларингизни очиқ ҳолатда қолдирмаслигингизни, кузатув камераларини ўрнатиб, хавфсизлигингиз учун қўриқлаш пультларига уланишингизни тавсия қиламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech