Бозор расталаридан содир этилган ўғирлик фош бўлди
Тошкент шаҳри. 2020 йилнинг 04 декабрь куни соат тахминан 17:30ларда “Шерзод” исмли номаълум шахс ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган “Тошкент савдо маркази” бозорининг дўконларидан бирида қаровсиз қолдирилган 46 ёшли Фотима У., га тегишли, умумий нархи 27.100.000 сўмлик, оқ ва кўк рангли қопларга солинган 211 дона эркаклар шимлари ва 200 дона эркаклар камарларини яширин равишда эгаллаб, воқеа жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексенинг169-моддаси 2-қисми “Б” банди (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида ҳодиса жойидан олинган кузатув камералари тасвирлари ва гувоҳларнинг кўрсатувларига кўра, ушбу жиноят Бухоро вилояти, Шофиркон туманида яшовчи 18 ёшли Шерзод Р., томонидан содир этилганлиги аниқланган.
Жиноят иши доирасида Шерзод Р.,дан 18 дона эркаклар шими ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Ҳозирда фуқаро Шерзод Р. гумон қилинувчи тариқасида жиноят ишида иштирок этишга жалб қилиниб, тергов ҳибсхонасида сақланмоқда.
Жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти