Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Кредит олиб берсанг уёғини узим ҳал қиламан...

Наманган вилояти. 2022 йилнинг апрель ойида 33 ёшли А.Р. ўзининг таниши бўлган Учқўрғон тумани Узункўча кўчасида яшовчи 22 ёшли Қ.Д.нинг ишончига кириб, унинг номига Учқўрғон туманида жойлашган “Агро банк” филиалидан қўйчилик билан шуғулланиш учун 30.000.000 сўм кредит олиб беришини сўраб, ушбу кредит пулларини кейинчалик ўзи тўлаб келишига ишонтириб, сўнгра банкдан ажратилган 30.000.000 сўм кредит маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни эса ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан А.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, шу каби фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолмаслигингиз учун, бировга ишонч билдиришдан олдин чуқур ўйлаб кўринг. Фирибгарлик қурбонига айланиб қолишдан огоҳ бўлинг!

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech