Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Лифтдаги кутилмаган йўловчи

Тошкент шаҳри. 2022 йилнинг 07 февраль куни соат 21:40 ларда Тузел 2-даҳаси 12В-уйда яшовчи 21 ёшли Х.М. ўзи истиқомат қилаётган уйининг яқинида жойлашган озиқ-овқат дўконидан, рўзғорда зарур бўлган маҳсулотларни харид қилиб қайтаётиб, яшаш хонадонига чиқиш учун, уйнинг лифтига кириб, 7-қават рақамини босган вақтида, унинг ортидан номаълум бўлган шахс кириб келиб, ёнида бўлган ошхона пичоғи билан қўрқитиб, қўлида бўлган баҳоси 3.500.000 сўм миқдоридаги 2 дона тилла узукларини куч ишлатиб ечган вақтида, лифт 7-қаватга етиб келиб тўхтаганидан сўнг ушбу номаълум шахсдан қочиш мақсадида, жабрланувчи баланд овозда фуқароларни ёрдамга чақиришни бошлаганида, номаълум шахс лифтдан чиқиб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинганлигини аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни муқаддам судланган 49 ёшли А.А. содир этганлиги аниқланиб, жабрланувчига тегишли бўлган 2 дона тилла узуклар унинг ёнидан ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олиниб, у процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Муаллиф: Яшнобод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими

 катта терговчиси подполковник Д.Абдурахманова

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech