Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Уй-жойга кириб босқинчилик қилган шахслар қамоққа олинди

Андижон. 2020 йилнинг 24 август куни соат 22:30 да 2 нафар номаълум шахслар юзларига ниқоб тақиб, Асака тумани Отиш МФЙ Қўрғонолди кўчасида яшовчи 28 ёшли И.Н., нинг яшаш хонадонига девор ошиш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, И.Н., ни қўли ва оғзини скотч билан боғлашиб, уни юзи ва танасининг бошқа жойларига қўллари билан уришиб, пул беришини талаб қилишган ва хонадон эгаси фаол қаршилик кўрсатганлиги сабабли ҳодиса жойидан яширинганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан тергов-тезкор гуруҳи томонидан ҳодиса жойини кўздан кечириш жараёнида, қонга ўхшаш доғлар, бир дона чалабзар пичоқ ҳамда оёқ изи мавжуд бўлган тюнер аппарати, скотч бўлаклари ҳодиса содир бўлган жойидан 250 метр узоқликда йўл четида қўлбола усулда тикилган бир дона оқ-қора рангли ниқоб ва қонга ўхшаш доғлари бўлган бир жуфт оқ рангли резина қўлқоп борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми “в” банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни 19 ёшли Р.М. ва Т.А., лар содир этганлиги аниқланиб, фуқаро Т.А., дан қўлбола усулда тикилган бир дона оқ рангли ниқоб ва бир дона оқ рангли резина қўлқоп расмийлаштириб олинган. Шунингдек, Р.М. ва Т.А., лар айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, уларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech