Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Бир неча маротаба омборхонадан аёллар оёқ кийимларини ўғирлаган шахс аниқланди ва ушланди

Тошкент шаҳри. 2021 йилнинг 09 январь куни соат 05:30 да, 27 ёшли Латиф Б., Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчаси “Дўстлик” деҳқон бозори ёнида омборхонага калит танлаш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, 40 ёшли Зафар Х.,га тегишли 1 дона қоп ичида бўлган умумий баҳоси 4.680.000 сўмлик жами 36 жуфт аёллар оёқ кийимларини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан фуқаро Латиф Б., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “Г” банди ( уй-жой, омборхона ёки бошқа хонага ғайриқонуний равишда кириб содир этилган, ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Бундан ташқари, Латиф Б., ўзининг жиноий фаолиятини давом эттириб, 2021 йилнинг 12 январьдан 15 январь кунига қадар шу омборхонадан фуқаро Зафар Х.,га тегишли умумий баҳоси 40.560.000 сўмлик аёллар оёқ кийимларини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Латиф Б.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “Г” банди ва 169-моддаси 3-қисми “а” банди (такроран содир этилган, ўғрилик) билан айб эълон қилиниб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech