Кафени ўмарган шахс аниқланди ва жиноят иши қўзғатилди.
Андижон. 2020 йил 04 январь куни тахминан соат 02:20 ларда, номаълум шахс ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Жалақудуқ тумани Туялас маҳалласидаги кафеларнинг бирига дераза ойнасини синдириш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, 15.000.000 сўм пуллари бўлган темир сейф ва кузатув камера ёзувлари сақланувчи хотира блокини ўғирлаб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган.
Ҳолат юзасидан Жалақудуқ туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (уй-жойга ғайриқонуний равишда кириб содир этилган ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни шу кафеда ишловчи 27 ёшли Д.Ю. содир этганлиги аниқланиб, ундан темир сейф, кузатув камера ёзувлари сақланувчи хотира блоки ва 5.510.400 сўм миқдоридаги пуллар тегишли тартибда расмийлаштириб олинган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти