Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Аёл кишига нисбатан талончилик содир этган шахс ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари томонидан ушланди

Тошкент шаҳри. 2021 йилнинг 09 март куни соат 11:00 ларда, номаълум шахс Чилонзор тумани Қатортол кўчасида жойлашган “Қатортол” савдо мажмуасининг олдида 40 ёшли Наргиза Ю.,нинг қўлида ушлаб турган ичида 150 АҚШ доллар ва 3 000 000 сўм пул маблағлари бўлган қора рангли ҳамёнини талончилик йўли билан тортиб олиб, ҳодиса жойидан қочиб кетаётганида, ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари томонидан ушланган.  

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни 34 ёшли Жамшид А., содир этганлиги аниқланиб, ундан қора рангли ҳамён ичидаги 150 АҚШ доллар ва 3 000 000 сўм пул маблағлари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жамшид А.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми (Талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

 

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech