“Малика”да урушган йигитларнинг жанжали пичоқ сабаб, фожиали якун топди
Тошкент шаҳри. 2020 йилнинг 08 декабрь куни соат 13:40 да 21 ёшли Саидаҳмад Х., жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, Шайхонтоҳур тумани Тахтапул маҳалласи Кичик халқа йўли кўчасида жойлашган «Малика савдо мажмуаси»нинг асосий кириш дарвозаси олдида 27 ёшли Рустам М., билан жанжаллашиб, жанжал давомида қўлидаги кишининг соғлиги учун амалда шикаст етказиши мумкин бўлган совуқ қурол ҳисобланган “пакки” пичоғи билан фуқаро Рустам М.,нинг бел ва ўнг лунж соҳасига тан жароҳати етказган.
Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, Рустам М.,нинг танасида “бел соҳаси чап ярми санчиб кесилган жароҳати. Ўнг лунж соҳаси кесилган жароҳат”лари мавжудлиги, улар оғирлик даражаси бўйича “ўртача оғир” тан жароҳатлари ҳисобланиши кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “в” банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти