Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Манзилга ета олмаган шоввоз

Бухоро вилояти. 2022 йил 18 февраль куни соат 20:14 да номаълум шахс, Бухоро шаҳар Шербудин кўчасида жойлашган автотураргоҳда була туриб, 37 ёшли Р.Ф. томонидан қаровсиз қолдирилган «Spark» русумли автомашинанинг эшиклари очиқ ва унинг калити ўт олдириш қулфида қолдирилганлигидан фойдаланиб, автомашинани номаълум томонга олиб қочганлиги аниқланган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида мазкур жиноят 18 ёшли А.Р. томонидан содир этилганлиги аниқланган.

Ҳолатга ойдинлик киритилганда, “шоввоз” жабрланувчининг автомашинасида Бухоро шаҳри Турди Фароғий кўчаси 26-уй олдига етганлигида, унинг ёнилғиси тугаганлиги сабабли транспорт воситасини шу ерда қаровсиз қолдириб кетганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, А.Р. процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар моддий бойликларингизга бефарқ бўлманг, автомашинани қулфланганлигига ишонч ҳосил қилинг ва калитни ўт олдириш қулфида қолдирманг!!!

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech