Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Туғишган аканинг автомашинаси ёхуд ёлғон кўрсатма ортидаги ҳақиқат

Қашқадарё. 2020 йилнинг 11 ноябрь куни соат тахминан 20:25 да 41 ёшли А.Х. “Nexia-3” русумли автомашинада Қамаши тумани Ўзбекистон кўчасида жойлашган спиртли ичимликлар сотиш учун мўлжалланган савдо дўкони олдида тўхтаб, автомашинани очиқ ҳолда ва ўт олдиргичда калитини қолдириб, дўконга киради. Ушбу ҳолатни шоҳиди бўлган номаълум шахс, қулай фурсатдан фойдаланиш мақсадида автомашинага ўтириб, уни номаълум томонга олиб қочган.

Ички ишлар ходимлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасига кўра, А.Х.,дан олиб қочилган автомашина ушбу туманнинг Поклик кўчаси 10-уй олдида топилиб, жабрланувчи томонидан автомашина бўлган 600 АҚШ доллари йўқли аниқланган. Бироқ олинган видеотасвирга кўра, автомашинани олиб қочган шахс 39 ёшли А.Ж., эканлигини аниқланган.

Шу тариқа А.Ж., ушланган вақтида, у автомашинани олиб қочган вақтда маст ҳолатда бўлганлигини ва дўкон олдидан ўтиб кетаётганида А.Х., га тегишли автомашинани кўриб, ўз акасини автомашинаси деб ўйлаб уни бошқариб кетганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қамаши туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.Ж.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан айблов эълон қилинган ва “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатма! Жиноят кодексининг 267 моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахсларга нисбатан 5-10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши кўрсатиб ўтилган.


Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech