Бегона ҳайдовчи билан сайрга чиққан автомашина соз ҳолда топилди
Тошкент шаҳри. 2020 йилнинг 21 декабрь куни соат 00:40 да, 42 ёшли Бахтиёр Т., спиртли ичимлик таъсирида маст ҳолда, Фарход кўчасида жойлашган “Фарход” деҳқон бозорига кириш дарвозаси олдида, фуқаро Хамидулла Ф., томонидан “Nexia-1” автомашинаси калити салонда қолган ҳолда қаровсиз қолдирилганлигидан фойдаланиб, олиб қочиб номаълум томонга яширинган.
Ушбу ҳолат бўйича Тошкент шаҳри миқёсида “Тўсиб ушлаш” режаси амалга киритилиб, кўрилган чора-тадбирлар давомида Бахтиёр Т., ушланган ва транспорт воситаси эса Тошкент шаҳар КХАЙ кўчаси 25А-уй олдидан техник соз ҳолда топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Бахтиёр Т., Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов жараёнида, Бахтиёр Т., айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган ҳамда унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, шахсий мулкингизга эътиборли бўлинг, автомашингизни қулфлашни унатманг, калитни ўт олдириш жойида қолдирманг!
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти