Маст ҳолда ҳасса билан оғир тан жароҳат етказиб, ғуссага қолди
Андижон вилояти. 2023 йил 25 март куни соат 12:00 ларда 59 ёшли Х.Р. ўзининг Асака туман Умид кўчасида жойлашган кўп қаватли умумий оилавий ётоқхонадаги яшаш хонадонида ўзига олдиндан таниш бўлган 59 ёшли М.М. уйига меҳмон бўлиб келиб, биргалашиб спиртли ичимликларни истеъмол қилганликларидан сўнг спиртли ичимлик таъсирида маст ҳолатда ўзаро келиб чиққан келишмовчилик сабабли гап тортишиб, жанжаллашиб кетиб, жанжал давомида М.М.га яшаш хонадонидан чиқиб кетишини айтганида М.М. уни яшаш хонадонидан чиқиб кетмаслигини айтиб, хонадаги кўрпани устида ётган вақтида Х.Р. уни бош ва кўкрак қисмига оёғи билан бир неча маротаба тепиб, қўлида бўлган ҳассаси билан бир неча маротаба уриб, тан жароҳати етказган.
Натижада М.М. оғир тан жароҳати олиб, шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан шифохонада вафот этган
Мазкур ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан фуқаро Х.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 104-моддаси 3-қисми «Д» банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибида ушланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти