Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Буниси бўлмаса бошқасида...

Андижон вилояти. 2023 йил 06 август куни соат 03:00 ларда номаълум шахс Улуғнор тумани Тинчлик кўчасида бўла туриб, шу ерда 30 ёшли К.А. ўзига тегишли бўлган «Nexia-2» русумли автомашинасини уйининг кириш дарвозаси олдида эшикларини очиқ холда ва калитни ўт олдиргичда қолдирганлигидан фойдаланиб автомашинани олиб қочиб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган.

Олиб борилган тергов-тезкор ишлар натижасида, мазкур жиноятни 18 ёшли У.О., вояга етмаган шериклари 17 ёшли О.А. ва 16 ёшли М.А.лар билан содир қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Улуғнор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан У.О., О.А. ва М.А.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 267-моддаси 2-қисми “б” банди (уюшган гуруҳ томонидан транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчилар процессуал тартибда ушланган.

Жиноят иши доирасида ҳолатга ойдинлик киритилганда, юқоридаги шахслар шу куни соат 01:00 ларда Улуғнор тумани Боғи эрам кўчасида жойлашган уйларининг кириш эшиги олдига қаровсиз қолдирилган “Lacetti” русумли автомашинасини олиб қочиш мақсадида ёнига борганликларини, сўнгра автомашинага ўтириб, автомашинани ўт олдираётган вақтида автомашина эгаси чиқиб қолиши натижасида жиноятни ўзларига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра охирига етказа олмай ҳодиса бўлган жойдан яширинишганликларини маълум бўлган.

Шундан сўнг улар жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 30 ёшли К.А. нинг «Nexia-2» русумли автомашинасини олиб қочишиб, транспорт воситасида “Катта Фарғона” магистралида ҳаракат қилиб келаётган вақтларида бошқарувни эплай олмай йўл транспорт ҳодисасини содир этганликлари, ҳодиса бўлган жойидан яширинмоқчи бўлганларида ички ишлар ходимлари томонидан ушланган.

Ҳозирда, У.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 127-моддаси 3-қисми (вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш), 25,267-моддаси 2-қисм “б,г” бандлари ва 267-моддаси 2-қисм “а,б,г” бандлари, вояга етмаган О.А. ва М.А.ларга эса 25,267-моддаси 2-қисм “б,г” бандлари ва 267-моддаси 2-қисм “а,б,г” бандлари билан айблов эълон қилиниб, барчасига “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Муаллиф: Тергов департаменти катта терговчиси

майор С.Бердиев

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech