Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Маст ҳолда қилинган хато, оғир оқибатларга олиб келди

Тошкент шаҳар. Жорий йилнинг 10 февраль куни соат 00:30 ларда Яшнобод тумани Оҳанграбо кўчасида яшовчи 21 ёшли Б.И. таниши, Яшнобод тумани Иззат кўчасида яшовчи 20 ёшли Б.Р.нинг уйига меҳмонга келиб, биргалашиб спиртли ичимликлар истеъмол қилиб, ўзаро ўрталарида келиб чиққан жанжал оқибатида Б.И. ўзини таниши Б.Р.,нинг танасининг турли жойларига пичоқ билан тан жароҳати етказганлиги аниқланган.

Олган тан жароҳатлари оқибатда Р.Б. 4-сон шаҳар клиник шифохонасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат бўйича Яшнобод туман ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Б.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “л” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва Б.И. гумон қилинувчи тариқасида жиноят ишига иштирок этишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

Тергов давомида, жиноятнинг келиб чиқиш сабаби ўрганилганда, шу куни гумон қилинувчи танишининг уйига меҳмонга келиб, биргалашиб спиртли ичимлик истеъмол қилганлигини, жабрланувчи унинг севган қизи тўғрисида ёмон гаплар айтганлиги, бундан Б.И.нинг жаҳли чиқиб, мезбон билан ўзаро жанжаллашиб кетишганлиги ва бунинг оқибатида юқоридаги қайд этилган ҳолат вужудга келганлиги маълум бўлган.

Тергов давом этмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Муаллиф: Яшнобод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими

катта терговчиси подполковник Д.Абдурахманова

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech