Масжидга келган фуқароларни ўмариб юрган шахс қўлга олинди
Тошкент шаҳар. Жорий йилнинг 18 апрель куни соат 21:00 ларда муқаддам судланган 47 ёшли П.Ш. ўзгани мулкини яширин равишда талон-тарож қилиш мақсадида, Яккасарой туманида “Усмон Бин Маъзун” масжидига кириб, унинг таҳоратхонасида 31 ёшли С.М., 20 ёшли Р.З. ва 22 ёшли У.Ў.ларга тегишли бўлган кийимларни яширин равишда эгаллаб, масжиддан чиқиб кетаётган вақтида, ушбу ҳудудда ўзининг хизматини олиб бораётган Яккасарой туман ИИО ФМБ ходимлари томонидан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан П.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 25,169-модда 1-қисми (ўғирликка суиқасд) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов давомида аниқланишича, П.Ш. жорий йилнинг 15 март куни хам, ўзгалар мулкини яширин равишда талон-тарож қилиш мақсадида юқоридаги кўрсатилган масжидининг таҳоратхонасида бўла туриб, ушбу ерда бўлган 26 ёшли С.Ш.га тегишли нархи 4.000.000 сўмлик “Samsung А51” русумли телефон аппаратини яширин равишда эгаллаб, сўнгра мазкур телефон аппаратини Яккасарой туманида жойлашган “Аския” деҳқон бозорига бориб 500.000 сўм пулга ўзига номаълум бўлган шахсга сотиб юборган.
Ҳозирда П.Ш. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан айблов эълон қилиниб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарздаги эҳтиёт чораси танланган.
Тергов давомида ушбу шахснинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилиб, якунига қўра қонуний қарор қабул қилинади.
Тергов давом этмоқда.
Муаллиф: Яккасарой тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими
катта терговчиси подполковник Ш.А.Миркаримова
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти