Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Қизининг шаънини пулламоқчи бўлган “товламачи она”

Тошкент шаҳри. Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ бошлиғи номига 46 ёшли фуқаро Шавкат У., ариза билан мурожаат қилиб, унда 45 ёшли Зулфия А., қизи Мадина Р., билан унинг ўғли Достон У., ўртасидаги сир сақланиши лозим бўлган муносабатларни ошкор қилмаслиги эвазига 600 АҚШ доллар пул талаб қилиб, 480 АҚШ доллар ва 1 050 000 сўм пулларни товламачилик йўли билан олганидан сўнг яна унга 500 АҚШ доллар беришини талаб қилиб, 2021 йилнинг 15 март куни соат 13:00 ларда Чилонзор тумани Чилонзор метро бекати олдида Зулфия А., қизи Мадина Р., билан ушбу пулларни Шавкат У.,дан олаётган вақтларида ИИБ ходимлари томонидан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Зулфия А., ва Мадина Р.,ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми “в” банди (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланганлар.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech