“Matiz”даги талончилар...
Фарғона вилояти. 2021 йилнинг 20 май куни Ю.Абдуфаттох “102” қисқа рақамига берган хабарига кўра, шу куни соат 23:18 ларда Данғара тумани Қўриқ қишлоғи Сўлимбоғ кўчаси 2-уй ёнида “Матиз” русумли автомашинасида бўлган уч нафар номаълум шахс унга нисбатан жисмоний куч ишлатиб, 1 дона баҳоси 3 500 000 сўм бўлган “НUAWEI” русумли уяли телефон аппарати очиқдан очиқ талон-торож қилиш йўли билан тортиб олиб, номаълум томонга қочиб яширинганлигини маълум қилиб, ушбу номаълум шахсларни аниқлаб, қонуний чора кўришни сўраган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Қўқон шаҳрида яшовчи 22 ёшли А. Акбаржон ўзининг жиноий шериклари 22 ёшли И. Бекзоджон ва 21 ёшли А. Абдулазизлари билан биргаликда А. Абдулазизнинг бошқарувида бўлган “Matiz” русумли автомашинасида олдиндан жиноий тил бириктириб содир этганлиги аниқланган хамда жабирланувчига тегишли бўлган “НUAWEI” русумли уяли телефон аппарати А. Абдулазиздан ашёвий далил тариқасида олинган.
Ушбу ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб хмада улар процессуал тартибда ушланганлар.
Ҳозирда тергов давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти