Меҳмонни манзилига кузатиб қўйган “босқинчилар”
Фарғона вилояти. 2021 йилнинг 31 январь куни соат 18:00 ларда Бахтиёр Х., чинни идишлар олди-сотдиси билан шуғулланувчи таниши Тожикистон Республикаси фуқароси Субхонали Қ., билан Фурқат тумани Қулбобо қишлоғида жойлашган чойхоналарининг бирига олиб келиб, у ерда “Нодир” ва унинг икки нафар шериги билан кўришиб, тижорат масаласида гаплашиб бўлиб, “Нодир” исмли шахсга тегишли “NEXIA-2” русумли автомашинага ўтириб, Фурқат туман Томоша қишлоғи ҳудудига етиб келишган вақтида “Нодир” ва унинг икки нафар шериги автомашинада ўтирган Субхонали Қ.,ни автомашинадан тушириб, Бахтиёр Х.,га ҳужум қилиб, қўл ва оёқлари билан уриб, унинг ёнида бўлган 400 АҚШ долларини олиб қўйиб, уларни Наманган вилоятида жойлашган Дарё қирғоғига олиб бориб, пистолет кўринишидаги ўқ отар қуролга ўхшаш предметни намойиш қилиб, Субхонали Қ.,ни ёнида бўлган 11.600 АҚШ долларини зўрлик йўли билан қўлга киритиб, ҲМҚОларга мурожаат қилишса, ўлдириб юбориш билан қўрқитиб, уларни Наманган шаҳри марказига олиб бориб Қўқон шаҳрига қатновчи автомашинага ўтказиб юборишган.
Суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, Бахтиёр Х., да енгил тан жароҳатлари Субхонали Қ.,да эса тан жароҳатлари аниқланмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фурқат туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми “Б” банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тергов тезкор ҳаракатлари натижасида “Нодир” исмли шахс Наманган вилояти Уйчи туманида туғилган 39 ёшли Нодирбек Қ., эканлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда Нодирбек Қ.,нинг жиноий шерикларини ушлаш чоралари кўрилмоқда.
Дастлабки тергов давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти