“Менга берсанг тез фурсатда сотиб бераман”...
Тошкент шаҳри. Жорий йилнинг 10 январь куни Тошкент шаҳар Семашко кўчасида яшовчи 42 ёшли М.Х. Шайхонтоҳур туман ИИО ФМБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида 2021 йил 03 март ойидан июнь ойига қадар, 34 ёшли А.Д. унинг ишончига кириб, Шайхонтоҳур туманида жойлашган “DURABLE BETON” МЧЖ корхонасида бўла туриб, унга бетон плиталарни сотиб беришни ваъда қилиб, ундан алдов йўли билан 225.931.644.75 сўмлик темир бетон маҳсулотларини олиб, шу кунга қадар берган ваъдасини бажармасдан пулларини ҳам қайтариб бермаётганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши доирасида жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилиб, ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти