Бир дона уяли алоқа воситаси 2 кишининг жиноий жавобгарлигига сабаб бўлди
Тошкент шаҳри. 2020 йилнинг 05 август куни соат 12:00 да 28 ёшли П.С. маст ҳолатда таниши 32 ёшли А.Г. билан жиноий тил бириктириб, ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида, Чилонзор тумани 2-мавзеси “Аллея Гагарина” кўчасида бўла туриб фуқаро 46 ёшли В.Б., нинг нарҳи 1.500.000 сўмлик «Samsung-Galaxy А10s» уяли алоқа воситасини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинганлар.
Шу куннинг ўзида П.С. ва А.Г., лар ушланиб Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ олиб келтирилган ва улардан талон-торож қилинган уяли алоқа воситаси ашёвий далил тариқасида ўрнатилган тартибда расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ х,узуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган, П.С. ва А.Г., лар гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти