200 миллионлик фирибгарлик
Самарқанд. 2020 йилнинг 24 июнь куни Самарқанд туман ИИБга Афғонистон Республикаси фуқароси 46 ёшли С.С. ариза билан мурожаат қилиб, унда жорий йилнинг 20 апрель куни Афғонистон Республикасида тадбиркорлик билан шуғулланаётган шеригига тегишли 19 тонна 580 кг. қайта ишланган жами баҳоси 293.700.000 сўмлик майиз маҳсулотини сақлаш учун таниши Самарқанд шаҳрида яшовчи 38 ёшли У.Н. билан биргаликда 44 ёшли Х.Ш., га тегишли музлатгичга олиб бориб қўйганлигини, У.Н. эса ушбу майиз маҳсулотини унинг рухсатсиз сотиб юборганлигини маълум қилган.
Ҳолат юзасидан Самарқанд туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти