Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ёрдам ниқоби остидаги фирибгарлик

Тошкент шаҳри. Фуқаро М.Раъно Шайхонтоҳур тумани бўйича ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 2019 йилнинг сентябрь ойида 40 ёшли Н.Дилафруз жиянининг ўқишини Украина Республикаси Стоматология институтидан Тошкент шаҳрида жойлашган Стоматология институтига танишлари орқали ўтказиб беришини ваъда қилиб, Шайхонтоҳур тумани Шофайзи кўчаси ҳудудида 3 400 АҚШ доллар пулларни алдов йўли билан қўлга киритиб, шу кунга қадар берган ваъдасини бажармасдан пулларини ҳам қайтариб бермаётганлигини маълум қилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши доирасида жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилиб, ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech