“Мато”лар орқасидаги фирибгарлик
Тошкент шаҳри. 2020 йилнинг 25 сентябрь куни 27 ёшли Камолиддин Ш., Миробод тумани Шаҳрисабз кўчасида жойлашган “Brasseria” ресторани олдида таниши 30 ёшли Салимжон А., га Хитой Халқ Республикасидан турли хил “мато”ларни олиб келиб беришини ваъда қилиб, ундан жами 108.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни фирибгарлик йўли билан олиб, берган ваъдасини бажармасдан, пулларни шахсий эҳтиёжи йўлида сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Камолиддин Ш.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, мулкларингиз ва пулларингизни нотаниш ҳамда ҳалол инсон сифатида Сизга таниш бўлмаган инсонларнинг қўлларига ўзингизни хоҳишингиз билан берманг. Фирибгарларни тўрига тушмаслик ўз қўлингизда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти